Намангандаги ўйиндан кейин "Пахтакор" бош мураббийи баҳс ҳақида фикрларини билдирди.
- Бундай ёмон ҳолатдаги майдонда яхши ўйнаб бўлмайди. Суперлигада шароитлар шунга яраша бўлиши лозим. Бу қадар ёмон майдонда ўйнаш уят. Стадиондаги ажойиб муҳитга бу салбий таъсир ўтказмоқда. Биз икки бор ҳисобда олдинга чиқдик, аммо тўп ўтказиб юбордик. Бир қатор қулай имкониятлардан фойдалана олмадик.
Майдон яхши футбол ўйнашга халал бермоқда. Ҳаммага - бизга, рақибга, футболчиларга яхшироқ ўйнашга. Бугун очко йўқотганимизда ҳеч кимни айблашни истамайман.
Биз кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Дарвозабонлар жамоани қутқариш учун ўз жойларида туришади. Олти гол ва стадиондаги муҳит сабабли ўйин ажойиб кечди. Ҳамма учрашувлар шундай савияда ўтишига умид қиламан