Ёшлар жамоамиз 28-турда ғалабага эришди.
"Шўртан"ни қабул қилган "Пахтакор"га Хурсанов ва Толиповнинг голлари ғалаба келтирди. Мазкур ютуқдан кейин ёшлар жамоаси 2-ўринни деярли ўзиники қилиб қўйди. Кейинги икки учрашувнинг бирида қўлга киритиладиган ғалаба Илҳом Мўминжонов жамоасининг мавсумни 2-поғонада тугатиши учун етарли бўлади.
"Пахтакор" - "Шўртан" - 2:1 (1:0)
Ҳакам: Игорь Гармашов.
"Пахтакор": Эргашев (Раимов, 90), И.Йўлдошев, Ўрунов, Авилов (Турғунбоев, 46), Дониёр Ҳошимов, Г.Аҳмедов, Хайруллаев (Нуруллаев, 58), Асқаров, И.Каримов (Абрамов, 88), Толипов, Р.Хурсанов (Синдаров, 75).
"Шўртан": Раҳимов, Эшмуродов, Файзуллаев, Раҳмонов, Ф.Ҳайдаров, Ш.Хурсанов (Ҳамроқулов, 53), Холтўраев (Маъруфов, 81), Р.Ҳайдаров, Арслонов, Тоғаев, Падаров.
Голлар: Р.Хурсанов, 19 - 1:0. Толипов, 85 - 2:0. Раҳмонов, 90+1-пен - 2:1.
Огоҳлантиришлар: Холтўраев, 77. Синдаров, 79. И.Каримов, 86.