"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери эртанги учрашув арафасида фикрларини билдирди.
- "Навбаҳор"га қарши ўйин қийин кечишини биламиз, аммо машғулотларда шунга яраша тайёргарлик кўришга интилдик. Сафарда бу жамоа билан беллашув осон кечмайди, аммо биз бутун эътиборимизни шу ўйинга қаратганмиз. Шаҳар, стадион, мухлислар ва рақибни ҳурматни сақлаган ҳолда биз фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз.
Учрашувнинг аҳамияти жуда муҳим эканини яхши англаб турибмиз. Жамоадаги йигитлар билан диққатимиз жамлаганмиз. Бир қатор футболчилар терма жамоа йиғинларидан қайтишди. Улар учун клубда ижобий натижалар қайд этиш янада олдинга қараб боришни билдиради. Ўзларини кўпроқ кўрсатишга интилишади.
Ушбу босқични ғалаба билан бошлаш катта аҳамиятга эга. Чемпионлик сари йўлда ва бундай беллашувларда футболчиларни ортиқча руҳлантириш шарт эмас. Барча буни ўзида етарлича ҳис қилади.