"Пахтакор" ёшлар жамоаси навбатдаги ғалаба билан чемпионлик сари яна бир катта қадам ташлади.
Биринчи бўлимда майдонда тенг кураш кечди, аммо хавфли вазиятларни яратиш борасида ёшларимиз фаолроқ кўринишди. Иброҳимов, Синдаров, Собиржонов ва Алижоновнинг аниқ зарбалари йўлига мезбонлар посбони ғов бўлишни уддалади. Мезбонлар эса 34-дақиқада олдинга чиқишди. Тошмирзаевнинг жарима майдонига етказиб берган тўпи майдоннинг нотекис жойидан сакраб дарвоза тўрига бориб тушди.
Иккинчи бўлимда тўлиқ устунлик қилган "Пахтакор" икки тўп киритди. Асқаров ва Абдураҳмонов томонидан киритилган тўплар ёшларимизга муҳим ғалабани тақдимм этди. Улар ишонч билан чемпионлик сари олға қадам босишда давом этишмоқда.
"НАВБАҲОР" - "ПАХТАКОР" - 1:2 (1:0)
Ҳакам: Акмал Раҳимов (Андижон).
"Навбаҳор": Обиджонов, Олимжонов, Юнусов, Абдуллаев, Турғунбоев (Нишонбоев, 59), Солиев (Маҳаммаджонов, 85), Тошмирзаев, Мамадалиев (Абдувоҳидов, 69), Дўсматов (Собиров, 27; Солиҳов, 72), Ҳамидов, Аҳмадалиев (Оқназаров, 81).
"Пахтакор": Ҳамроев, Алижонов (Г.Аҳмедов, 46), Йўлдошев, Салимов, Талхатов, Иброҳимов, Собиржонов (Ғанихонов, 90+3), Синдаров (Мухторов, 74), Асқаров, Эргашев (Мирсаидов, 90), Абдураҳмонов.
Голлар: Тошмирзаев, 34 - 1:0. Асқаров, 55 - 1:1. Абдураҳмонов, 86 - 1:2.
Фойдаланилмаган пенальти: Алижонов, 28.
Огоҳлантиришлар: Абдураҳмонов, 9. Салимов, 35. Синдаров, 49. Нишонбоев, 90+2.