"Пахтакор" ҳимоячиси терма жамоасига Литвага қарши ўйинда ғалаба қозонишга ёрдам берди.
УЕФА "Миллатлар Лигаси"нинг 2-турида Черногория ўз майдонида Литвани 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Беллашувда Симич 90 дақиқа ҳаракат қилиб, ушбу мусобақада жамоаси дарвозаси дахлсизлигини яна бир бор сақланишига ёрдам берди. Симич бугун "Пахтакор" ихтиёрига қайтиб келади.