Клуб янгиликлари

Намангандаги ўйинни Азиз Асимов бошқаради

Клуб янгиликлари

Суперлиганинг 23-тур учрашувлари учун расмийлар рўйхати эълон қилинди.

14 сентябрь куни Наманганда ўтадиган беллашувда Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди. Чемпионатлар доирасида Асимов жамоамиз иштирокидаги 17 ўйинни бошқарган. Уларда "Пахтакор" 12 ғалаба ва 1 дурангга эришиб, 4 мағлубиятга учраган. Жорий мавсум "Нефтчи" доғда қолдирилган учрашувни Асимов бошқарган. Унга Руслан Серазиддинов ва Алишер Усмонов ёрдам беради.

“НАВБАҲОР” – “ПАХТАКОР”
Ҳакамлар: Азиз Асимов, Руслан Серазиддинов, Алишер Усмонов, Акмал Раҳимов.
Назоратчи: Дмитрий Роман.
Комиссар: Маъмур Саидқосимов.