"Пахтакор" футзал жамоаси 14-турнинг иккинчи ўйинида ҳам зафар қучди.
"Навбаҳор"га қарши учрашувда барча масала биринчи бўлимда ҳал этилди. Дастлаб меҳмонлар олдинга чиқиб олишган бўлишига қарамай, бўлим якунида Чориевнинг дубли ва Шавкатов киритган тўп танаффусга жамоамизнинг икки тўп фарқи билан устунликда чиқиб кетишини таъминлади. 4:2 натижаси беллашув охиригача ўзгармади. Шу тариқа Равшан Ражабов шогирдлари чемпионлик учун курашда пешқадам АГМКни таъқиб қилишда давом этишмоқда.
"ПАХТАКОР" - "НАВБАҲОР" - 4:2 (4:2)
"Пахтакор": Элибоев, Ирсалиев, Фахриддинов, Чориев, Иброҳимов.
Захира: Файзуллаев, Зайниддинов, Садиров, Шавкатов, Мирҳамидов, Ражабов, Зоиров.
Голлар: Ғаниев, 6-пен - 0:1. Ўринбоев, 7-авт - 1:1. Абдурашидов, 12 - 1:2. Чориев, 15 - 2:2. Шавкатов, 19 - 3:2. Чориев, 20 - 4:2.