Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Шўртан". Учрашув ҳақида маълумотлар

Клуб янгиликлари

Чемпионатнинг 28-турида "Пахтакор" Тошкентда "Шўртан"ни қабул қилади.

Ғузорликлар иккинчи даврада анча мазмунли ўйин кўрсатиб келишмоқда. Жамоа мавсумни ёмон бошлаган бўлса-да, ҳозирда ўрта поғоналарга кўтарилишни уддалади. Учрашув олдидан ҳар икки жамоа дисквалификация билан боғлиқ йўқотишга дуч келмаган.

Қарама-қаршилик
Олий лига доирасида томонлар 21 марта тўқнаш келганлар. Уларнинг 17тасида "Пахтакор" зафар қучган. 2 баҳсда дуранг қайд этилиб, 2 сафар Ғузор жамоаси ғалаба қозонган. Жамоамиз 55 гол уриб, 15 бор дарвозасидан тўп олиб чиққан. Тошкентдаги 10 ўйиннинг 9тасида "шерлар"нинг қўли баланд келган. Бир бор беллашув голсиз дуранг билан тугаган.

Ўйин расмийлари
Учрашувни Шерзод Қосимов бошқариб боради. У жорий мавсум жамоамиз иштирокидаги 2 ўйинда ишлади. "Бухоро" билан сафарда дуранг ўйнаган бўлсак, Бекободда "Металлург"га имконият бой берилди.

"ПАХТАКОР" - "ШЎРТАН"
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов (Тошкент), Тимур Гайнулин (Тошкент), Фарруҳ Ёрмуҳаммедов (Тошкент), Игорь Гармашов (Тошкент).
Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент).
ПФЛ вакили: Шерзод Ражабов.

Ёшлар жамоалари беллашуви 2 ноябрь, чоршанба куни 15:00да Қибрайдаги стадионда старт олади. Асосий жамоалар ўйини 3 ноябрь, пайшанба куни 16:00да "Пахтакор" стадионида бошланади. Чипталар стадион кассаларидан 5 ва 15 минг сўмдан харид қилишингиз мумкин.