Бугун Россиянинг "USM Holding" акциядорлик уюшмаси таъсисчиси ва раҳбари, сахий бизнесмен Алишер Бурхонович Усмонов туғилган кунини нишонламоқда.
Қадрли Алишер Бурхонович! Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз ва ҳиссангиз ёрдамида Ватанимиз спорти бугунги кунда халқаро даражада юқори натижалар қайд этиш савиясига етди. Биз юртими спортчилари номидан ишонч билан сизга миллий спортга, шу жумладан, футболга бўлган эътиборингиз учун миннатдорчилик билдирамиз ва футболимиз ривожига қўшаётган ҳиссангизни муносиб баҳолаймиз.
"Пахтакор" футбол клуби раҳбарияти ва барча ходимлари номидан Алишер Бурхонович Усмоновни таваллуд топган куни билан чин қалбимиздан табриклаймиз. Алишер Бурхоновичга келажакда мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик, катта муваффақиятлар, оилавий бахт ва янги ютуқлар тилаб қоламиз.
Туғилган кун муборак, Алишер Бурхонович!