"Пахтакор" ҳимоячиси Черногория терма жамоаси сафида УЕФА "Миллатлар Лигаси" учрашувида майдонга тушди.
1-турни сафарда Руминияга қарши ўтказган Черногория дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва 0:0 ҳисобида дурангга эришди. Симич 90 дақиқа давомида ҳимояда ишончли ўйини билан ажралиб турди. Черногория кетма-кет 7 беллашувда мағлубиятга учрамади. 10 сентябрь куни ушбу терма жамоа Литвани Подгорицада қабул қилади.