10-турда жамоамиз "Нефтчи"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Биринчи бўлимда майдонда деярли тенг кураш кечди. Соҳибовнинг икки бор узоқ масофадан тепган тўпини Юсупов қайтарди. Искандеров ва Аҳмедовнинг уринишларини эса “Нефтчи” посбони қийинчилик билан майдон ташқарисига буриб юборди. 39-дақиқада Ҳакимов бошлаган ҳужумни Саидов давом эттирди ва Бобожонов бўш қолган дарвозани осонликча ишғол қилди – 0:1.
Иккинчи бўлимда меҳмонлар эътиборни ҳимояга қаратишди. Натижада “Пахтакор”да катта устунлик юзага келди. 67-дақиқада Машарипов супергол муаллифига айланди. Қаршисидаги ҳимоячини алдаб ўтган Жалол тўпни узоқ бурчакка айлантириб йўллади ва мувозанатни тиклади – 1:1.
Голдан сўнг тез орада ҳар икки жамоада қулай имконият юзага келди. Бобожонов зарба беришга кечиккан бўлса, Ҳошимовнинг зарбаси озгина ноаниқ чиқди. “Пахтакор”нинг тўпни назорат қилишдаги устунлиги фойда келтирмади. “Нефтчи” 79-дақиқада ғалаба голини урди. Саидовнинг яна бир бор оширган тўпини Исроилов яқин масофадан дарвозага йўллади – 1:2.
“ПАХТАКОР” – “НЕФТЧИ” – 1:2 (0:1)
28 май. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 1375 томошабин.
Ҳакамлар: А.Асимов – 8,5. Р.Серазитдинов – 8,5. Р.Шояхметов - 8,6.
Назоратчи: О.Рубаков.
“Пахтакор”: Жўраев, Козак (Машарипов, 60), Исматуллаев, Отахонов, Ҳошимов, Аҳмедов (Болтабоев, 53), Соҳибов, Андреев, Каримов, Искандеров (Толипов, 50), Сергеев.
“Нефтчи”: Юсупов, Саматов, Қулматов, Меҳмонов, Ғофуров, Расулов, Қодиров, Саидов (Ортиқов, 90+3), Ёқубов (Тошпўлатов, 43), Ҳакимов (Исроилов, 58), Бобожонов.
Голлар: Бобожонов, 39 – 0:1. Машарипов, 68 – 1:1. Исроилов, 79 – 1:2.
Огоҳлантиришлар: Саматов, 17. Ҳошимов, 44. Соҳибов, 85. Отахонов, 85. Расулов, 85.
Четлатиш: Саматов, 20.