Жамоамиз Суперлиганинг иккинчи босқичига ҳозирлик кўришни давом эттиряпти.
Машғулотлар "Жар" стадионида ўтказилмоқда. "Пахтакор" асосий таркиби 12 сентябрдан тўлиқ тарзда машғулотларга қайтади. Терма жамоалар йиғини сабабли иккинчи босқичдаги биринчи учрашувдан аввал шундай ҳолат рўй беради. 23-турни "Пахтакор" 14 сентябрь куни Наманганда "Навбаҳор"га қарши ўтказади. Беллашув соат 20:00да бошланади.