Олий лиганинг 27-турида "Пахтакор" голсиз дуранг қайд этди.
Муборакда "Машъал" меҳмони бўлган жамоамиз учрашув мобайнида қатор хавфли вазиятларни юзага келтирди, аммо улардан фойдалана олмади. Андреев ва Толиповнинг уринишлари йўлига Илёсов ғов бўлди. Ўз навбатида мезбонларнинг ҳимояда жуда тартибли ҳаракат қилганини таъкидлаш лозим. Шу тариқа жамоамиз Муборакдан бир очко билан қайтди.
"МАШЪАЛ" - "ПАХТАКОР" - 0:0
30 октябрь. Муборак. Баҳром Вафоев номли стадион. 1321 томошабин.
Ҳакамлар: О.Толибжонов - 7,3. Н.Рўзимов - 7,7. В.Лушин - 8,1.
Назоратчи: А.Ҳотамов.
"Машъал": Илёсов, Шойқулов, Комилов, Абдураимов (Шайманов, 90), Қўзибоев, Камолов, Ҳасанов (Муртазоев, 46), Павленко, Ғофуров, К.Тўраев (З.Тўраев, 86), Деркач.
"Пахтакор": Лобанов, Андреев, Тожиев, Ораховац, Ҳошимов, Исматуллаев, А.Аҳмедов (Козак, 19; Сидоров, 82), Болтабоев, Соҳибов, Машарипов, Ҳакимов (Толипов, 46).
Огоҳлантиришлар: Тожиев, 51. Ораховац, 84. Муртазоев, 90+3.