Клуб янгиликлари

Футболчиларимиз халқаро учрашувларда қатнашишади

Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг 7 нафар ўйинчиси терма жамоалар сафида халқаро беллашувларда майдонга тушишади.

Элдор Суюнов, Владимир Козак, Фарруҳ Сайфиев, Егор Кримец, Акмал Шораҳмедов ва Игорь Сергеев Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида Тошкентда Сурия ҳамда Эронга қарши ўтадиган учрашувларга ҳозирлик кўришмоқда. Улар 22 августдан терма жамоа йиғинига бориб қўшилишган. Клуб ихтиёрига ушбу футболчилар 12 сентябрь куни қайтишади.

6 сентябрь, 20:00
Ўзбекистон - Сурия

11 сентябрь, 20:00
Ўзбекистон - Эрон

Ҳимоячи Марко Симич эса Черногория терма жамоаси билан УЕФА "Миллатлар Лигаси"нинг дастлабки икки тур ўйинига тайёрланмоқда. Черногория 7 сентябрда Руминия, 10 сентябрь куни Литвага қарши ўйинлар ўтказади. Симич 11 сентябрда жамоамиз ихтиёрига қайтади.

7 сентябрь, 23:45
Руминия - Черногория

10 сентябрь, 23:45
Черногория - Литва