Ўзбекистон халқи истиқлол эълон қилинган кун – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллигини нишонламоқда.
“Пахтакор” футбол клуби ушбу байрам муносабати билан Ўзбекистон халқини табриклайди ва мустақил Ватанимизнинг янада гуллаб-яшнашини тилайди.
Бугунги кунда Ўзбекистон футболини ривожлантириш ва уни жаҳон даражасига олиб чиқиш “Пахтакор” футбол клубининг ҳам бош мақсадидир.
“Пахтакор” клуби барчангизни энг улуғ, энг азиз байрам – Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги муносабати билан муборакбод этиб, мустаҳкам саломатлик, оилавий бахт ва фаровон ҳаёт тилайди. Юртимиз тинч бўлсин, янада гуллаб-яшнасин!
Мустақиллик байрами муборак!