27-турда ёшларимиз Муборакда зафар қучишди.
Биринчи бўлимда Хурсанов ва Нуруллаев томонидан киритилган тўпларга мезбонлар иккинчи бўлимда Мелиевнинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтаришди. 50 очко жамғарган ёшлар жамоаси иккинчи поғонадан жой олиш учун қолган уч ўйиннинг иккитасида ғалаба қозониши зарур бўлади.
"Машъал" - "Пахтакор" - 1:2 (0:2)
"Машъал": Эшбўтаев, Ҳамдамов (Акрамов, 57), Мелиев, Ғуломов (Юсупов, 53), Турсунов, Сафаров (Жўраев, 86), Искандаров (Муртазоев, 86), Мирзақулов, Қиличев (Аллаев, 77), Абибуллаев (Қурбонов, 46), Маматов.
"Пахтакор": Эргашев, Алижонов, Ўрунов, Г.Аҳмедов (Нишонов, 48), И.Йўлдошев, Синдаров, Авилов, Саъдиллоев (Турғунбоев, 89), Нуруллаев (Дониёр Ҳошимов, 66), И.Каримов, Хурсанов (Хайруллаев, 83).
Голлар: Хурсанов, 20 - 0:1. Нуруллаев, 41 - 0:2. Мелиев, 46 - 1:2.
Огоҳлантиришлар: Саъдиллоев, 35. Нишонов, 63. Авилов, 85. Юсупов, 85. Жўраев, 90. Йлдошев, 90+2.