Клуб янгиликлари

Назорат учрашувида мағлубият

Клуб янгиликлари
Иккинчи босқичга тайёргарликни давом эттираётган "Пахтакор" назорат ўйинида майдонга тушди.

"Қизилқум"га қарши беллашувда асосий таркибнинг бир қатор футболчиларисиз ҳаракат қилган жамоамиз 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. "Пахтакор"дан ягона тўпни Асад Собиржонов киритди. Навбатдаги назорат учрашуви 6 сентябрь куни "Сўғдиёна"га қарши ўтказилиши мўлжалланган.

"ПАХТАКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ" - 1:3
"Пахтакор": Лобанов, Иброҳимов, Симич, Тожиев, Салимов, Аҳмадов, Абдураҳимов, Искандеров, Безерра, Черан, Гонсалвеш.
Захирадан тушганлар: Ҳамроев, Аҳмедов, Раҳматуллаев, Синдаров, Маҳмудҳожиев, Собиржонов, Иминов.