Суперлиганинг иккинчи босқичига тайёргарлик кўраётган жамоамиз машғулотларни давом эттирмоқда.
Ўйин амалиётини йўқотмаслик мақсадида "Шерлар" икки назорат беллашувида майдонга тушишади. 30 август куни "Пахтакор" назорат учрашувида "Қизилқум"га қарши баҳс олиб боради. 6 сентябрь куни эса "Сўғдиёна" билан ўйин ўтказиш кўзда тутилган.