"Насаф" билан учрашувдан кейин футболчиларга 4 кунлик дам берилди.
Асосий таркиб шу билан машғулотларга 23 август куни қайтади. Унгача эса тўрт кун мобайнида ўйинчилар озроқ ҳордиқ чиқариш имкониятига эга бўлишади. Машғулотлар асосий таркибнинг 10 нафар футболчисисиз давом эттирилади. 7 футболчи миллий терма жамоага жалб этилган бўлса, 3 ўйинчи айни пайтда Осиё ўйинларида қатнашмоқда.
Иккинчи босқич учрашувлари 14-15 сентябрь кунлари бошланиши режалаштирилган.