"Насаф"га қарши хет-трик билан Суперлига тўпурарига айланиб олган ҳужумчи учрашув ва мавсум хусусида фикрларини айтиб ўтди.
- Ўйинда ишқибозларимизни чиройли ғалаба билан хурсанд эта олдик. Беллашувни назорат қилдик ва вазиятлардан унумли фойдаландик. Билмадим, бу мавсумдаги энг яхши ўйинимми ёки йўқ, аммо биз ҳар доим бор кучимизни беришга уринамиз.
Хет-трикка эришганимда жамоадошларимнинг ҳиссаси улкан бўлди. Улар менга шундай имконият яратиб беришди. Жамоавий ўйин ва ғалаба энг муҳим нарса. Якунда чемпион бўлишимиз барчасидан кераклироқ туради.
Кейинги босқични "олтин очколар" билан бошлашимизни билганимда ҳайрон бўлгандим. Аммо формат шундай ва шу бўйича ўйнаймиз. Олдимизга чемпионлик мақсадини қўйганмиз. Ушбу ният йўлида олға қадам босишда давом этамиз. Иккинчи босқичда барча рақибларни мағлубиятга учратишга ҳаракат қиламиз.