22-турда "Пахтакор" "Насаф" устидан 4:0 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувда тўлиқ ташаббусга эга бўлган жамоамиз юзага келтирилган вазиятларнинг тўрттасидан унумли фойдаланди. Биринчи гол 36-дақиқада урилди. Абдураҳимовнинг оширган тўпини Сергеев яқин масофадан боши билан дарвозага йўллади. Танаффусга жамоамиз кичик устунлик билан чиқиб кетди.
Иккинчи бўлимда Гонсалвеш хет-тригини нишонлади. Дастлабки икки голини у бир-бирига ўхшаш вазиятларда киритди. Стандарт ҳолатлардан сўнг Исмаэль ҳимоячилардан чаққонроқ ҳаракат қилди ва дарвозани ишғол қилди. Учинчи тўпини эса пенальтидан киритди. Рақиб тўпни қўл билан ўйнагани учун белгиланган 11 метрлик жаримадан у аниқ фойдаланди. Шу тариқа "Пахтакор" биринчи босқични йирик ҳисобдаги муваффақият билан якунлади.
"ПАХТАКОР" - "НАСАФ" - 4:0 (1:0)
18 август. "Пахтакор" стадиони. 7361 томошабин.
Ҳакамлар: Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, А.Худойберганов.
Назоратчи: Р.Айтеков.
Комиссар: Б.Мирзаев.
"Пахтакор": Суюнов, Сайфиев, Кримец, Аъзамов (Симич, 70), Шораҳмедов, Аҳмадов, Раҳматуллаев (Аҳмедов, 43), Гонсалвеш, Черан, Абдураҳимов, Сергеев (Маҳмудҳожиев, 78).
"Насаф": Эргашев, Ғайбуллаев, Сафаров, Муҳиддинов, Саидов, Давлатов (Темиров, 66), Рашидхонов, Мухторов, Раҳматов (Насруллаев, 81), Мозговой, Эшмуродов.
Голлар: Сергеев, 36 - 1:0. Гонсалвеш, 59 - 2:0. Гонсалвеш, 73 - 3:0. Гонсалвеш, 89-пен - 4:0.
Огоҳлантиришлар: Темиров, 75. Ғайбуллаев, 88.