Клуб янгиликлари

Шота Арвеладзе: "Насаф"га қарши ўйнаш қизиқарли"

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" бош мураббийи "Насаф" билан бўлажак учрашув ҳақида фикрларини айтиб ўтди.

- Биз "Насаф" билан кечадиган беллашувга одатий тайёргарлик олиб боряпмиз. Танаффусга чиқишдан олдинги сўнгги учрашувда яхши ўйин намойиш этишни истаймиз. Ушбу жамоага қарши ўйнаш ҳамиша қизиқарли бўлган. Уларнинг ўзига хос услуби бор. Ҳужумкор футбол кўрсатишга интилишади. Ўйлашимча, баҳс ишқибозлар учун жуда қизиқарли кечади. Биз эса биринчи босқични муваффақиятли якунлашни истаймиз.