"Пахтакор" ярим ҳимоячиси собиқ жамоаси билан ўйин хусусида фикрлари билан ўртоқлашди.
- Турнир жадвалидаги аҳамиятига қарамай, ўйинга фақат ғалаба учун тушамиз. Кетма-кет омадсиз учрашувлардан кейин мухлислар қаршисида чиройли футбол намойиш этишни хоҳлаймиз. Учрашувга яхши ҳозирлик кўрмоқдамиз. Жамоадошларим машғулотларда бор кучи билан ишламоқда. Биз ўзимизга кела олишимизни кўрсатамиз.
"Насаф" жиддий қаршилик кўрсатишига шубҳа йўқ. Бу жамоада ўйнаганим учун уларни яхши биламан. Беллашув қизиқарли ва кескин ўтиб, мухлисларга ёқадиган тарзда ўтишини кутаман.