Клуб янгиликлари

“Насаф” билан ўйинга тайёргарлик якунланди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Суперлиганинг 22-турда "Насаф" билан уйдаги учрашув арафасида охирги машғулотни ўтказди.

Машғулотда айни пайтда мураббийлар штаби ихтиёрида қолган барча футболчи бир соатдан ортиқроқ вақт мобайнида шуғулланди. Улар чигалёзди машқларини бажаргач, бўлажак ўйинда асқотиши мумкин бўлган турли тактик жиҳатлар ва ўйин ҳолатларига эътибор қаратишди. Дисквалификация билан боғлиқ йўқотишлар жамоамиз сафида йўқ.

"Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги беллашув 18 август куни "Пахтакор" стадионида соат 20:00да бошланади.