"Пахтакор" ёшлар жамоаси ғалабали одимини давом эттирмоқда.
22-турда "Насаф" билан ўйнаган Станислав Кудряшов шогирдлари учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ҳар икки гол иккинчи бўлимда киритилди. Дастлаб Иброҳимов бир ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозага аниқ зарба йўллади. Иккинчи тўп эса Абдураҳмонов ҳисобига ёзилди. У дарвозабон қайтарган тўпга биринчи бўлиб етиб келиб, орадаги фарқни оширди. Навбатдаги муваффақиятдан кейин ёшларимиз 50 очко тўплаган ҳолда яқин таъқибчиси билан 13 очколик фарқни сақлаб қолди.
"ПАХТАКОР" - "НАСАФ" - 2:0 (0:0)
Ҳакам: Абдурашид Худойберганов (Тошкент).
"Пахтакор": Лобанов (Исоқов, 90+1), Салимов (Мухторов, 90), Талхатов, Иминов (Рамазонов, 88), Маҳмудҳожиев (Эркинов, 46), Собиржонов (Ғанихонов, 90), Синдаров (Эргашев, 46), Асқаров, Иброҳимов (Йўлдошев, 81), Г.Аҳмедов, Абдураҳмонов.
"Насаф": Муҳаммаджонов, Маннонов, Т.Комилжонов, Бозоров, Насруллаев (Аҳмадов, 64), О.Комилжонов, Зоиров, Жумаев, Саъдуллаев, Шукуруллаев, Маматқулов (Сагдуллаев, 46).
Голлар: Иброҳимов, 65 - 1:0. Абдураҳмонов, 77 - 2:0.
Огоҳлантиришлар: Иминов, 61. Шукуруллаев, 67. Саъдуллаев, 71. Асқаров, 90.