Клуб янгиликлари

"Насаф" билан ўйинни Равшан Эрматов бошқаради

Клуб янгиликлари

Жамоамиз иштирокидаги беллашувда Равшан Эрматов ҳакамлик қилади.

Биринчи босқични якунлаб берадиган 22-тур учрашувида ФИФА ҳаками Равшан Эрматов бошчилигидаги гуруҳ ишлайди. Ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйинини ҳам Эрматов бошқарганди. Ўшанда жамоамиз 3:2 ҳисобида зафар қучганди.

Эрматов ҳозиргача "Пахтакор"нинг чемпионатлар доирасида 31 учрашувида ишлаган. Уларда "Шерлар" 14 ғалаба, 8 дуранг ва 9 мағлубият қайд этишган.

“ПАХТАКОР” — “НАСАФ”
Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Абдурашид Худойберганов. 
Назоратчи: Рашид Айтеков. 
Комиссар: Баҳодир Мирзаев.