"PEPSI Суперлига"нинг 22-туридан ўрин олган "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари учрашувидан олдин ташкилий масалалар бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда беллашувни яхши ташкил қилишда ёрдам берадиган турли масалалар - жамоаларга шароитлар, мухлисларнинг ташрифи, учрашувдаги хавфсизлик, майдон сифатини яхшилаш ва бошқа ҳолатлар комиссар ҳамда клублар вакиллари томонидан муҳокама қилиб ўтилди. "Пахтакор" беллашувда сариқ рангли либосда майдонга тушиши маълум бўлди. Меҳмонлар эса кўк рангли либосдан фойдаланадиган бўлишди.