18 август куни "Пахтакор" PEPSI Суперлиганинг 22-тур марказий ўйинида "Насаф"ни қабул қилади.
Ҳар икки жамоа ҳужумкор футбол намойиш этишни хуш кўради. Бу эса учрашувга бўлган қизиқиш ва унинг аҳамиятини янада оширади. Ишқибозларни кескин, ҳаяжонли ва қизиқарли вазиятларга бой ўйин кутиб турибди десак бўлади.
Беллашув "Пахтакор" стадионида 18 август, шанба куни соат 20:00да бошланади.
Ўйинга ташриф буюрувчи ишқибозлар учун "Пахтакор" футбол клуби ажойиб совғалар тайёрлаган.
Учрашувдан аввал стадионга ташриф буюрадиган ишқибозлар эътиборига эстрада юлдузлари иштирокида концерт дастури тақдим этилиши режалаштирилган.
Шунингдек, стадионларга оилавий ташриф буюрадиган мухлислар ва жажжи болакайлар учун бир қатор қизиқарли аттракционлар ташкил қилинади.
Танаффус пайтида омадли ишқибозлар 2 дона уяли телефон ютиб олиш имкониятига эга бўлишади. Футбол мухлисларини 18 август куни "Пахтакор" стадионига чорлаб қоламиз. Стадионга келинг ва "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг!