Клуб янгиликлари

"Машъал" - "Пахтакор". Учрашув ҳақида маълумотлар

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" олий лиганинг 27-турида Муборакка сафар уюштиради.

26-турда "Обод"дан устун келган "Машъал" айни пайтда 8-ўринни эгаллаш учун курашга киришган. Жамоа ўз майдонида яхши ўйин намойиш этади. Муборакдаги баҳсни мезбонлардан Аббос Шодмонов, жамоамиздан Жамшид Искандеров дисквалификация туфайли ўтказиб юборишади.

Қарама-қаршилик
Олий лигада жамоалар ҳозирга қадар 31 учрашувда тўқнаш келишган. "Пахтакор" 22, "Машъал" 4 ўйинда зафар қучган. 5 баҳс дуранг билан якунланган. 62 тўп киритган "шерлар" 20 бор дарвозадан тўп олиб чиқишган. Муборакдаги беллашувларнинг 8тасида жамоамиз, 3тасида мезбонлар ғолиб бўлган. 4 ўйинда дуранг қайд этилган.

Ўйин расмийлари
Муборакдаги учрашувни Олим Толибжонов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. У жорий мавсум олий лигада уч ўйинимизни бошқарди. "Қўқон-1912" ва "Навбаҳор"дан устун келган "Пахтакор" "Бухоро" билан дуранг ўйнаган.

"МАШЪАЛ" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Олим Толибжонов (Тошкент), Наби Рўзимов (Тошкент), Владлен Лушин (Гулистон), Элёр Турсунов (Бухоро).
Назоратчи: Арслон Ҳотамов (Тошкент).

Ёшлар таркиблари 29 октябрь, шанба куни 15:00да баҳсни бошлашади. Асосий жамоалар эса 30 октябрь, якшанба куни 16:00да Муборакдаги Баҳром Вафоев номли стадионда учрашувга старт беришади.