ПФЛ томонидан ўтказилган сўровномада "Пахтакор" дарвозабони Элдор Суюнов июль ойининг энг яхши дарвозабони деб топилди.
Қўқонда ўтган "Қўқон-1912" - "Пахтакор" жамоалари учрашувидан олдин Элдор совринини қабул қилиб олди. Июль ойида Суюнов ўзининг ишончли ҳаракатлари билан жамоамиз ғалабаларига катта ҳисса қўшди. Шу сабабли ишқибозлар ўртасида ўтказилган сўровномада Элдор энг кўп овоз йиққан ҳолда июль ойида энг яхши дарвозабонга айланди.
Биз Суюновни ушбу соврин билан табриклаган ҳолда навбатдаги учрашувларда ҳам ишончли ўйинлари билан "Пахтакор" ғалабаларига ҳисса қўшишига умид қиламиз.