Суперлиганинг 21-турида "Пахтакор" Қўқонда дуранг ўйнади.
Биринчи бўлимда тўпни назорат қилиш ва хавфли вазиятлар яратишда устунлик жамоамиз тарафида бўлди. Черан, Сергеев ва Гонсалвешнинг уринишларига аниқлик етишмади. Мезбонлардан эса Рўзиев ва Рустамовнинг яқин масофадан берган зарбалари хавфли кўриниш ҳосил қилди. Танаффусга жамоалар голсиз дуранг билан чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлим бошида "Пахтакор" ҳисобни очди. Безерранинг узатмасидан кейин Милич тўпни ўз дарвозасига киритиб юборди. Шундан сўнг қарши ҳужумларда бир неча имкониятларга эга бўлган жамоамиз бундан фойдалана олмади. 75-дақиқада мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди. Отақўзиев боши билан дарвозани ишғол қилди. Охирги дақиқаларда кўплаб ҳужумлар уюштирган бўлишига қарамай, "Шерлар" улардан наф чиқара олишмади.
"ҚЎҚОН-1912" - "ПАХТАКОР" - 1:1 (0:0)
12 август. Қўқон. 8130 томошабин.
Ҳакам: Шерзод Қосимов (Тошкент).
"Қўқон-1912": Юсупов, Комилов, Асадов (Акрамов, 89), Рустамов, Рўзиев, Бердиев (Отақўзиев, 68), Холмуҳаммедов, Мерзляков, Гожкович (Ҳасанов, 56), Милич, Маликжонов.
"Пахтакор": Суюнов, Козак, Аъзамов, Симич, Сайфиев, Аҳмедов (Искандеров, 58), Раҳматуллаев, Безерра (Тожиев, 70), Гонсалвеш (Абдураҳимов, 81), Черан, Сергеев.
Голлар: Милич, 52-авт - 0:1. Отақўзиев, 75 - 1:1.
Огоҳлантиришлар: Мерзляков, 42. Аҳмедов, 50. Симич, 90+1. Раҳматуллаев, 90+3.