"Пахтакор" ёшлар жамоаси 21-турда Қўқондан йирик ҳисобда ғалаба билан қайтди.
Ўйинда ташаббусга эга бўлган жамоамиз буни натижада ҳам акс эттирди. Биринчи бўлим бошида Маҳмудҳожиев аниқ зарбаси билан ҳисобни очди. 35-дақиқада Эркинов орадаги фарқни иккита кўринишга келтирди.
Иккинчи бўлимда ҳам ҳужумкорликни сусайтирмаган ёшларимиз ҳисобни йирик кўринишга келтиришди. Маҳмудҳожиев ўз дублини нишонлади. Шундай қилиб, "Пахтакор" ёшлари 21 ўйиндан кейин 50 очко билан яқин таъқибчидан 13 очкога ўзиб кетди.
"ҚЎҚОН-1912" - "ПАХТАКОР" - 0:3 (0:2)
Ҳакам: Жасур Мухторов (Тошкент).
"Қўқон-1912": Жалилов, Ёқубов, Ғофуров (Усмонов, 75), Абдуманнопов (Мўминов, 74), Қурбонов, Баратов, Мухторов (Р.Исоқов, 68), Мелиқўзиев (М.Собиржонов, 60), Исоқов, Ҳасанов (Қосимжонов, 55), Тўлашев.
"Пахтакор": Ҳамроев (А.Исоқов, 86), И.Йўлдошев (Г.Аҳмедов, 82), Эркинов (Ғанихонов, 86), Салимов, Маҳмудҳожиев, Собиржонов, Синдаров (Иминов, 66), Асқаров (Талхатов, 85), Иброҳимов (Эргашев, 69), Аҳмадов, Абдураҳмонов (Рамазонов, 85).
Голлар: Маҳмудҳожиев, 16 - 0:1. Эркинов, 35 - 0:2. Маҳмудҳожиев, 52 - 0:3.
Огоҳлантиришлар: Тўлашев, 56. С.Исоқов, 64. М.Собиржонов, 68. Ғофуров, 68. Абдуманнопов, 72. Аҳмадов, 78.