Бугун "Пахтакор" мураббийлар штаби ва футболчилари "Пахтакор-79" жамоасини ёдга олишди.
11 август куни жамоа эрталабдан Суперлигада навбатдаги учрашувни ўтказиш учун Қўқонга йўл олиши сабабли асосий таркиб аъзолари бугун дастлаб "Пахтакор" стадиони ҳудудидаги ёдгорлик олдида тўпланишди. Бу ерда уларга марҳум мураббий Идгай Тазетдиновнинг беваси Алла Тазетдинова ўша жамоа ҳақида сўзлаб берди. Сўнг Боткин қабристони томон йўлга чиқилди. У ерда қабрлар пойига гуллар қўйилиб, ўтганлар хотираси учун дуо қилинди.
"Пахтакор" жамоаси ҳамиша 1979 йилги авиаҳалокатда ҳаётдан кўз юмган шонли жамоани ёдда сақлайди!