12 август куни Суперлиганинг 21-турида "Пахтакор" Қўқонда меҳмон бўлади.
Учрашувда жамоалар сафида дисквалификация билан боғлиқ йўқотишлар мавжуд эмас. Фақат Осиё ўйинларида иштирок этадиган ўйинчилар туфайли мезбонларда бир, жамоамизда уч нафар футболчи майдонга тушмайди.
Жамоалар ҳозиргача чемпионатлар доирасида 25 бор тўқнаш келишган. Уларнинг 14тасида "Пахтакор", 5тасида қўқонликлар ғалаба қозонишган. 6 беллашув дуранг билан якунланган. "Шерлар" 68 гол урган ҳолда 36 тўп ўтказиб юборишган. Қўқондаги учрашувларда мезбонлар 4, жамоамиз 3 бор зафар қучган. 5 баҳс дуранг билан тугаган. Ўзаро ўйинлардаги энг йирик натижа 2000 йил кузатилган. "Пахтакор" ўшанда Тошкентда 7:1 ҳисобида муваффақиятга эришган.
"Қўқон-1912" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 12 август, якшанба куни 18:30да Қўқондаги "Марказий" стадионда бошланади.