Клуб янгиликлари

U-15 жамоаси хотира турнири ғолибига айланди

Клуб янгиликлари

Бугун "Пахтакор-79" жамоаси хотирасига бағишланган "Хотира қанотлари" мусобақаси якунига етди.

Турнир финалида "Пахтакор" футбол академиясининг 2003 ва 2004 йилларда таваллуд топган тарбияланувчилари тўқнаш келишди. Ҳал қилувчи учрашувда Дмитрий Ан бошчилигидаги 2003 йил тарбияланувчилари 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида "Пахтакор" ва ўзбек футболи фахрийлари иштирок этишди. Унда фахрийлар сўзга чиқиб, кейин ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш бўлиб ўтди.

Ўйинлар натижалари:
11-12 ўрин: "Чирчиқ" - "Самарқанд" 2:0
9-10 ўрин: "Бухоро" - "16-БЎСМ" 0:1 
7-8 ўрин: "Учкўприк" - "Янгиер" 2:0
5-6 ўрин: "Наврўз" - "Олмалиқ" 3:0
3-4 ўрин: РОСММ - "Бунёдкор" 1:0

Финал:
"Пахтакор" - "Пахтакор-2" 4:1
Голлар: Файзуллаев 2, Асқаров, Эргашбоев - Беглархонов.

Энг яхши футболчилар
Энг яхши дарвозабон - Самандар Жўрабеков ("Пахтакор-2")
Энг яхши ҳимоячи - Вазген Погосян ("Пахтакор-2")
Энг яхши ярим ҳимоячи - Беҳруз Асқаров ("Пахтакор")
Энг яхши ҳужумчи - Машҳур Баҳодиров (РОСММ)
Энг яхши футболчи - Аббос Файзуллаев ("Пахтакор")
Мусобақа тўпурари - Раиф Мухамедшин (РОСММ)