ПФЛ миллий терма жамоанинг жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига тайёргарлик кўриши сабабли тақвимга ўзгариш киритди.
Аслида 4 ноябрь куни ўтиши керак бўлган 28-тур доирасидаги "Пахтакор" - "Шўртан" учрашуви 3 ноябрга кўчирилди. Шу тариқа мазкур баҳс бир кун олдинга сурилди. Унгача жамоамиз 30 октябрь куни Муборакда "Машъал" меҳмони бўлади.