"Пахтакор" футбол клуби Президенти Бобур Кабулович Шодиев бугун таваллуд кунини нишонламоқда.
Бобур Кабулович "Пахтакор" футбол клуби президенти этиб тайинлангач, клуб ҳаётида катта ижобий ўзгаришлар кузатилди. Клуб, жамоа ва футбол академиясининг машғулот ўтказиши, яхши тайёргарликка эга бўлиши учун муносиб шароитлар яратиб берилди. Аёллар ва футзал жамоалари юқори лигада иштирок этишни бошлашди.
Клубни янги даражага олиб чиқиш бўйича катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди. Бунда Бобур Кабуловичнинг ҳиссаси сезиларли ва улкан ҳажмда бўлди.
Туғилган куни муносабати билан Бобур Кабуловични "Пахтакор" футбол клуби раҳбарияти ва ходимлари номидан табриклаймиз. Унга ҳаёти ва фаолиятида саломатлик, муваффақият, омад ва бахт тилаб қоламиз.
Туғилган кун муборак бўлсин, Бобур Кабулович!