Клуб янгиликлари

Назорат учрашуви: "Пахтакор" - "Сўғдиёна" - 1:0

Клуб янгиликлари
Жамоамиз назорат ўйинида "Сўғдиёна"дан 1:0 ҳисобида устун келди.

Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол 7-дақиқада Драган Черан томонидан урилди. Қолган дақиқаларда жамоаларнинг юзага келтирган хавфли уринишлари самарасиз якунланди. Иккинчи бўлимда ўйин кескинроқ тарзда кечди, аммо бу натижа ўзгаришига олиб келмади.

"Пахтакор" Суперлигада навбатдаги беллашувни 12 август куни "Қўқон-1912"га қарши сафарда ўтказади.

"ПАХТАКОР" - "СЎҒДИЁНА" - 1:0
Ҳакам: Вадим Агишев.
"Пахтакор" (1-бўлим): Суюнов, Сайфиев, Симич, Тожиев, Салимов, Асқаров, Искандеров, Черан, Безерра, Абдураҳимов, Гонсалвеш.
"Пахтакор" (2-бўлим): Лобанов, Аъзамов, Кримец, Козак, Шораҳмедов, Синдаров, Аҳмедов, Йўлдошев, Иминов, Маҳмудҳожиев, Сергеев.
Гол: Черан, 7 - 1:0.