"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери Тошкент дербиси хусусида фикрларини айтиб ўтди.
- Ўйин охирида гол ўтказиб юбориб ғалабани қўлдан чиқарганимиз аламли бўлди. Учрашувга нуқта қўйиш учун бир неча имкониятлар бўлганди, аммо улардан фойдалана олмадик. Футболда эса кўпинча бунинг учун жазоланасан. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Баҳс ажойиб ўтди. Юқори муҳит, ажойиб ҳаво ва икки яхши жамоа ўртасидаги тўқнашув. Учрашув барчага ёқди деб ўйлайман.