Клуб янгиликлари

Дербида дуранг қайд этилди

Клуб янгиликлари

20-турда "Пахтакор" "Локомотив" билан дуранг ўйнади.

Учрашув тенг курашлар остида кечди. Ҳар икки жамоа гол уриш бир неча имкониятларни юзага келтирди. Биринчи бўлимда жамоамиздан Гонсалвеш, Черан ва Безерранининг зарбалари хавфли чиқди. Рақибдан Зотеев ва Тўхтахўжаев ҳужумларда яхши иштирок этишди. 45-дақиқада ҳисоб очилди. Козакнинг жаримадан етказиб берган тўпини Безерра боши билан дарвозага аниқ йўллади - 1:0.

Иккинчи бўлимда хавфли ҳужумлар сони ортди. Қарши ҳужумларда қулай вазиятлардан "Шерлар" фойдалана олишмади. Чераннинг зарбасидан сўнг тўп тўсинга тегиб қайтди. 87-дақиқада эса рақиб ҳисобни тенглаштирди. Ғофуров жарима майдони ичида аниқ зарба йўллаб, мувозанатни тиклади. Беллашув 1:1 ҳисобида якунига етди.

"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ" - 1:1 (1:0)
1 август. "Пахтакор" стадиони. 16280 томошабин.
Ҳакамлар: Алиризо Фағоний, Ризо Сухандон, Муҳаммадризо Мансурий (Эрон), Ж.Мухторов.
Назоратчи: А.Попов.
Комиссар: Б.Мирзаев.
"Пахтакор": Суюнов, Козак, Аъзамов, Симич, Шораҳмедов, Раҳматуллаев, Аҳмедов, Машарипов (Яхшибоев, 76), Черан, Безерра, Гонсалвеш (Абдураҳимов, 82).
"Локомотив": Нестеров, Махарадзе, Абдуллаев, Алибоев, Бикмаев, Абдухолиқов (Рашидов, 66), Мирзаев (Шоаҳмедов, 59), Тўхтахўжаев, Зотеев, Исмоилов (Ғофуров, 71), Йелич.
Голлар: Безерра, 45 - 1:0. Ғофуров, 87 - 1:1.
Огоҳлантиришлар: Исмоилов, 25. Суюнов, 72. Абдуллаев, 90.