Суперлиганинг 20-турида мухлислар “Пахтакор” ва "Локомотив" ўртасидаги қарама-қаршиликка гувоҳ бўлишади.
Чемпионатлар доирасида клублар 27 бор тўқнаш келишган. "Шерлар" 17 беллашувда зафар қучишган, 4 ўйинда "Локомотив" ғолиб чиққан. 6 учрашувда жамоалар дуранг ўйнашган. “Пахтакор” 58 гол уриб, дарвозасидан 23 тўп олиб чиққан. Айни пайтда жамоалар турнир жадвалида юқори поғоналарни банд этган ҳолда чемпионлик учун курашни давом эттиришмоқда. Бу эса беллашув аҳамиятини янада оширади.
Ўз майдонидаги ўйинларда “Пахтакор” 9 ғалаба, 2 дуранг ва 2 мағлубиятни қайд этган.
2006 йил “Пахтакор” ўз майдонидаги учрашувда 7:1 ҳисобида зафар қучган. Бу ўзаро ўйинлар тарихидаги энг йирик натижа саналади.
"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги 28-тўқнашув 1 август, чоршанба куни "Пахтакор" стадионида соат 21:00да бошланади.