Клуб янгиликлари

“Пахтакор” – “Локомотив” ўйинини Алиризо Фағоний бошқаради

Клуб янгиликлари

Тошкент дербисини эронлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

20-турнинг марказий ўйини – “Пахтакор” — “Локомотив” учрашувида жаҳоннинг энг сара реферилари қаторидан ўрин эгаллаётган эронлик Алиризо Фағоний бошчилигидаги гуруҳ ишлайди. Унга қанотларда ҳамюртлари Муҳаммадризо Мансурий ва Ризо Сухандон ёрдам беришади. Мазкур бригада Жаҳон чемпионати-2018да 4 та учрашувда фаолият олиб борди.

Фағоний ҳозиргача “Пахтакор” иштирокидаги учрашувларда ҳакамлик қилмаган.

“ПАХТАКОР” — “ЛОКОМОТИВ”
Бош ҳакам: Алиризо Фағоний (Эрон).
Қанот ҳакамлари: Муҳаммадризо Мансурий, Ризо Сухандон (Эрон).