"Пахтакор" бош мураббийи Намангандаги учрашувдан сўнг матбуот анжуманида қатнашди.
Арвеладзе: - Мухлислар билан тўлган стадионда ўйнаш ҳамиша мароқли. Янада ажойиб футбол муҳитига ўта ёмон майдон халал бермоқда. Биз ўйинда яхшироқ кўриндик, мағлубиятга лойиқ эмасдик. Вазиятларимиз кўп бўлди. Гол ўтказиб юборгач, ўн дақиқача ўзимизни йўқотиб қўйдик. Охирги дақиқаларда яна имкониятларни қўлдан чиқардик.
Хорижлик ҳакамлар ҳақида сўраяпсизми? Голландия, Англия ёки Бельгияда хориждан ҳакам таклиф этишганини кўрмаганман. Бу ерда чет элдан ҳакам таклиф этишга сабаб бўладиган нималар рўй берганини билмайман. Бу ердаги илгари рўй берган ҳолатни сизлар яхшироқ биласиз. Буни яхшилаш ёки ёмонлаш ниятида эмасман. Улар жаҳон чемпионатида ҳакамлик қилишди, юқори савиядаги ҳакамлар. Учрашувни яхши бошқариб боришди.
Жамоалар турлича ҳолатда эди. Уйингда мухлислар қаршиси ва сенга таниш муҳитда ҳаракат қилиш осонроқ. "Навбаҳор" бугун яхши ўйнади ва ғалаба қозона олмаслигимизга халал берди.
Стадионда шароит ажойиб, аммо майдон ҳолати унинг яхши бўлишига халал бермоқда. Ўзбекистоннинг бўлажак юлдузлари бу ерда жароҳат олишлари мумкин. Турғунбоев нега жароҳат олганини билмаймиз, балки майдон сабаб бўлгандир. Шунчаки барчасини яхши ҳолатга олиб чиқиш керак.