19-турда "Пахтакор" мавсумдаги учинчи мағлубиятини тан олди.
Биринчи бўлимдан рақибдан ҳар тарафлама устунлик қилган жамоамиз ўта қулай вазиятлардан фойдалана олмади. Гонсалвеш бирга-бир ҳолатда ноаниқ зарба берган бўлса, Аҳмедов ва Раҳматуллаевнинг зарбаларидан сўнг тўпни Ҳамроев қайтарди. Безерра ва Черан эса қулай имкониятда зарба бера олишмади. Мезбонлар ижросида бир марта жаримадан Станоевичнинг уриниши ёдда қолди.
Иккинчи бўлим бошида "Навбаҳор" жарима зарбасидан кейин тўп киритди. Голбан боши билан тўпни дарвозага йўллади. Ўйин якунигача кўплаб ҳужумлар уюштирган жамоамиз улардан самара чиқара олмади. Шу тариқа беллашувда 1:0 ҳисобида мезбонлар ғалаба қозонишди.
"НАВБАҲОР" - "ПАХТАКОР" - 1:0 (0:0)
28 июль. Наманган. 21450 томошабин.
Ҳакамлар: Наваф Шукрулла, Иброҳим Телфат, Наваф Халифа, А.Раҳимов.
Назоратчи: С.Нажафалиев.
Комиссар: М.Саидқосимов.
"Навбаҳор": Ҳамроев, Ғофуров, Голбан, Станоевич, Ҳошимов, Меҳмонов, Ўрунов, Каримов (Бойдадаев, 85), Алиев, Турғунбоев (Нўъмонов, 29), Никач (Аҳмедов, 90).
"Пахтакор": Суюнов, Сайфиев, Аъзамов, Симич, Шораҳмедов, Раҳматуллаев (Искандеров, 67), Аҳмедов, Машарипов, Безерра, Черан (Абдураҳимов, 60), Гонсалвеш (Сергеев, 79).
Гол: Голбан, 52 - 1:0.
Огоҳлантиришлар: Ғофуров, 67. Ҳамроев, 87.