Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ўйинида 5-бор хорижлик ҳакам

Клуб янгиликлари

Миллий чемпионатлар тарихида жамоамиз иштирокидаги 5-учрашувда чет эллик ҳакам ишлайди.

Бунгача турли йилларда 4 бор хорижлик реферилар "Пахтакор" иштирокидаги беллашувларни бошқаришган. 1992 йил қирғизистонлик Александр Кулаков, 2010 йил БААлик Фарид Али Марзуқи ва қувайтлик Фарид Ал Марзуқ, 2014 йил эса Амирликлардан Аммар Али Жунайби "Шерлар" ўйинларида ишлашган. Уларда жамоамиз икки ғалаба, биттадан дуранг ва мағлубият қайд этган.

Намангандаги учрашувда баҳрайнлик Наваф Шукрулла бошқарадиган беллашув "Пахтакор" иштирокида миллий чемпионатлар тарихида 5-бор хорижлик рефери ишлайдиган баҳс сифатида тарихга киради.

1992 йил
НЕФТЧИ - ПАХТАКОР - 2:0
Ҳакам: Александр Кулаков (Қирғизистон).

2010 йил
ПАХТАКОР - НАСАФ - 2:0
Ҳакам: Фарид Али Марзуқи (БАА).

2010 йил
ПАХТАКОР - БУНЁДКОР - 0:0
Ҳакам: Юсуф Ал Марзуқ (Қувайт).

2014 йил
ЛОКОМОТИВ - "ПАХТАКОР" - 1:3
Ҳакам: Аммар Али Жунайби (БАА).