26-турда "Пахтакор" "Сўғдиёна" устидан йирик ҳисобда зафар қучди.
Ўйинда устунлик жамоамиз тарафида бўлди. Ҳисоб очилгунга қадар Машарипов, Толипов ва Андреевнинг хавфли зарбаларини жиззахликлар посбони қайтариб қолди. Биринчи бўлимга қўшилган дақиқаларда жарима зарбасидан кейин Ораховац ҳисобни очди. У яқин масофадан кучли зарба йўллаб, тўпни дарвозага киритди - 1:0.
Иккинчи бўлим бошидан кескин ҳужумлар уюштирган жамоамиз тез орада ҳисобни йириклаштирди. Дастлаб Аҳмедов жарима майдони ташқарисидан кучли ва аниқ зарба бериб, иккинчи голни урди. 58-дақиқада эса Болтабоев меҳмонлар посбонини яккама-якка ҳолатда доғда қолдирди - 3:0.
Қолган дақиқаларда натижа ўзгармади. Шу тариқа "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни йирик ҳисобда таслим этди.
"ПАХТАКОР" - "СЎҒДИЁНА" - 3:0 (1:0)
22 октябрь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар: З.Қодиров, Р.Серазетдинов, Р.Шояхметов.
Назоратчи: Ш.Жумаев.
"Пахтакор": Лобанов, Андреев, Тожиев, Ораховац, Ҳошимов (Отахонов, 74), Исматуллаев, А.Аҳмедов, Соҳибов, Болтабоев (Сидоров, 81), Машарипов, Толипов (Козак, 52).
"Сўғдиёна": М.Абдуллаев, Жўраев (Абдураҳмонов, 65), Орипов, Холмуродов, Жиямуродов, Холмуҳаммедов, Баҳодиров, Ҳасанов (Эминов, 46), Музаффаров (Қосимов, 71), Рашидов, Тошпўлатов.
Голлар: Ораховац, 45+2 - 1:0. А.Аҳмедов, 51 - 2:0. Болтабоев, 58 - 3:0.