Клуб янгиликлари

"Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашуви превьюси

Клуб янгиликлари

PEPSI Суперлиганинг 19-турида "Пахтакор" 28 июль куни "Навбаҳор" меҳмони бўлади.

19-тур беллашувидан олдин биз жамоалар тўқнашувларига оид маълумотларни келтириб ўтамиз.
 
Жамоалар юқори лигада барча мавсумларда иштирок этиб келишади ва ҳозирга қадар 53 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол "Шерлар" тарафида. 35 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 6 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва 12 марта имкониятни бой берган. "Навбаҳор" дарвозасига 92 гол урилиб, 39 тўп ўтказиб юборилган.
 
Намангандаги 26 учрашувнинг 11тасида "Шерлар", яна 11тасида мезбонлар зафар қучишган. 4 беллашувда дуранг қайд этилган. 

Ўзаро ўйинлар тарихида қайд этилган энг йирик натижа - 7:0 ҳисоби жамоаларнинг Тошкентда 2009 йил ўтган беллашувида кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" рақибни шундай ҳисоб билан мағлубиятга учратган.

"Навбаҳор" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 28 июль, шанба куни соат 20:00да "Марказий" стадионда бошланади.