"Пахтакор" ёшлари 26-турда ғалаба нашидасини суришди.
"Сўғдиёна"ни қабул қилган ёшлар жамоаси рақибдан устун келди. Биринчи гол Фарруҳ Йўлдошев томонидан жарима зарбасидан кейин бош билан урилди. 76-дақиқада Саъдиллоевнинг ажойиб ҳаракатини Синдаров муваффақиятли якунлади. Меҳмонлардан Иззат Абдуллаев жарима зарбаси қойилмақом бажарган бўлса, 87-дақиқада Ўрунов жарима майдони ташқарисидан берган аниқ ва кучли зарбаси билан ўйинга нуқта қўйди - 3:1.
Ёшлар жамоамиз 47 очко билан 2-поғонада бормоқда.
"Пахтакор" - "Сўғдиёна" - 3:1 (1:0)
21 октябрь. Қибрай. 64 томошабин.
Ҳакам: А.Нажафалиев - 8,2.
"Пахтакор": Эргашев (Ҳ.Жўраев, 90+2), И.Йўлдошев, Г.Аҳмедов (Дониёр Ҳошимов, 79), Отахонов, Ф.Йўлдошев, Синдаров, Ўрунов, И.Каримов (Сидоров, 60), Саъдиллоев, Асқаров (Нишонов, 87), Хурсанов (Тошмирзаев, 73).
"Сўғдиёна": Ш.Абдуллаев (Ашурматов, 46), Икромов, Қўшбоқов (Ўринов, 46), Мирзаев (Жўрабеков, 63), Қосимов, И.Абдуллаев, Мелиев (Қодиров, 58), Маматқулов (Акбаров, 50), А.Орипов, Анорбоев (Абдураҳмонов, 46), Рашидов (Д.Орипов, 46).
Голлар: Ф.Йўлдошев, 37 - 1:0. Синдаров, 76 - 2:0. И.Абдуллаев, 80 - 2:1. Ўрунов, 87 - 3:1.
Огоҳлантиришлар: Г.Аҳмедов, 59. Ўрунов, 69. Отахонов, 79. Д.Орипов, 86.