"Қизилқум" билан учрашувдан кейин бир кун дам олган жамоа кеча машғулотларга қайтди.
"Жар" стадионида тикланиш машқлари ўтказилди. Асосий таркибда ҳаракат қилган футболчилар машғулот якунида енгилроқ юкламаларни олишди. Қолган ўйинчилар эса одатий тартибда шуғулланишди. Ҳимоячи Марко Симич сариқ карточкалари сони 4тага етгани сабабли "Металлург"га қарши учрашувни ўтказиб юборади.