“Пахтакор” ёшлар жамоаси ҳужумчиси Шоҳрух Маҳмудҳожиев “Қизилқум”га қарши ўйинда кетма-кет тўққизинчи беллашувда тўп киритди.
Ишонч билан пешқадамлик қилаётган ёшларимиз таркибида Маҳмудҳожиев 11 гол урган ҳолда чемпионат тўпурарлари қаторида иккинчи поғонада бормоқда. У охирги тўққиз учрашувда кетма-кет рақиблар дарвозасига гол урганини таъкидлаш жоиз. Мавсум бошида жароҳатидан тикланиб олган ёш ҳужумчи тўпурарлик қобилиятини намойиш этмоқда.
Айни пайтда Станислав Кудряшов бошчилигидаги ёшлар жамоаси чемпионатда якка пешқадамлик қилмоқда ва яқин таъқибчиси “Қизилқум”ни 5 очкога ортда қолдирмоқда.